Суҳбат давомида Путин Навальнийнинг шифохонага тушиши билан боғлиқ вазиятда шошма-шошарлик ва асосланмаган фикрлар билан хулоса қилмаслик лозимлигини қайд этган.
Алексей Навальний 20 август куни Томскдан Москвага учаётган самолётда аҳволи ёмонлашганидан буён комада. Унинг яқинлари сиёсатчи заҳарланган, деб тахмин қилмоқда.