Йўловчилар унинг устидан ўтиши билан юзага келадиган оғирлик таъсирида плиталар остидаги электромагнитли генераторлар ишга тушиб, ток ҳосил бўлади. Ҳар бир қадам 4 жоул электроэнергия чиқаради.

Бу кўчалардаги ўриндиқларга ўрнатилган USB-улагичларга электр қувватини етарли даражада етказиш учун кифоя. Улагичлардан фойдаланган ҳолда телефон, гажетларни қувватлантириб олиш мумкин.

Мазкур лойиҳа Буюк Британия транспорт вазирли томонидан 22,9 миллион фунт-стерлинг қийматидаги ADEPT SMART дастури доирасида молиялаштирилмоқда.