“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспечерига келиб тушган маълумотга кўра, “Қамчиқ” довонидан ўтган А-373 “Тошкент — Ўш” автомобиль йўлининг 242 км шимолий айланма йўлида об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида тепаликда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кераклиги хақида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан “Қамчиқ” Қутқарув отрядидан махсус техника ҳамда қутқарувчи ходимлар чиқишиб, тоғда қолиб кетган 14 нафар фуқаролар ҳамда уларнинг транспорт воситаларини пастга олиб тушиш ҳамда эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди.
Қутқарувчилар томонидан соат 20:10 да барча фуқароларни соғ-омон пастга олиб тушилди. Шунингдек, уларни манзилларига юборишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.