Натижада уларнинг ишчи хотираси ва турли вазифаларни бажариш қобилияти яхшилашилангани аниқлади.

α-klotho оқсили табиий равишда мия, жигар ва буйракларда ишлаб чиқариладиган ферментдир. Ёш ўтгани сари унинг ишлаб чиқарилиши камаяди, оқсилнинг кўпайиши эса умр кўриш давомийлигини оширади ва генетик жиҳатдан ўзгартирилган ҳайвонларда ферментнинг йўқлиги тез қаришга олиб келади.

Тажриба 18 та маймун устида олиб борилди. Мазкур оқсил маймунларда ишчи хотирани яхшилагани аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, α-klotho оқсили билан паст доза асосида тизимли даволаш кексайиб қолган одамлар учун қаришга қарши терапия сифатида баҳоланиши мумкин. Бироқ унинг самарали эканини юзасидан хулоса чиқариш учун ҳали кўплаб тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади, деб хабар беради lenta.ru.