“Йўналишга 16 та автобус чиқардик. Эрталабдан йўловчи ташишга киришди. График бўйича оралиқ вақт 5 дақиқадан ошмайди. Автобуслар электрон табло билан жиҳозланган. Йўналиш охири ва бошида мунтазам дезинфекция қилинмоқда”, - дейди “Шарофиддин Нурилло” МЧЖ раҳбари Нарзулла Намозов.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, 2-сонли “Қарши-Бешкент” йўналишида ҳам автобуслар сони кўпайтирилган. Ҳозирда бу маршрут бўйича 30 та автобус ҳаракатланмоқда. Албатта, бу каби янгиликлар аҳолига кенг қулайлик яратиши билан аҳамиятли.