Бунинг учун 16 млрд. сўм маблағ сарфланди. Қўшимча равишда Жаҳон банки маблағи ҳисобидан ўқув хоналари замонавий тарзда жиҳозланди.
Мономарказда 32 та йўналиш бўйича, жумладан касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш ўқув курслари ташкил этилган. Ушбу масканда бир йилда 2 790 нафар кишини касбга тайёрлаш ва ўқитиш имконияти мавжуд.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар мономарказда яратилган шароитлар билан ҳам танишишди.