Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, корхонанинг иш фаолиятига омадлар тилади.
Аввалроқ, Китоб туманида ҳам "Китоб ип-йигирув" АЖнинг 7200 тонна ип-калава ишлаб чиқарувчи 2-босқичи, ишга туширилиб, 600 та иш ўрни яратилган эди.
Шунингдек, йил якунига қадар яна умумий қиймати 151,4 млн. доллар бўлган 3 та шу каби қуйидаги янги корхоналар иш фаолиятини бошлайди:
Қарши туманида лойиҳа қиймати 100 млн. доллар бўлган “LТ Тekstil International" МЧЖ хорижий корхонасининг йилига 15 000 тонна аралаш ип-калава ишлаб чиқарувчи 2-босқичи (иш ўрни 850 нафар);
Косон туманида лойиҳа қиймати 33,4 млн. евролик "Бунёдкор" МЧЖ томонидан йилига 5,9 минг тонна ип-калава, 3,9 минг тонна мато, 8,0 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 2-босқичи (иш ўрни 600 нафар);
Шаҳрисабз туманида “Oqsaroy klaster” МЧЖнинг лойиҳа қиймати 20,4 млн. доллар бўлган, қуввати йилига 7000 тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаларидир (450 нафар иш ўрни).
Мазкур корхоналарни фойдаланишга топшириш натижасида вилоятда пахтани қайта ишлаш даражаси 53 %дан 88%га оширилишига ҳамда кўшимча янги 1950 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилади.