Boeing 757-200 ҳаво кемаси ушбу парвозни фуқароларимизни ватанга қайтариш дастури асосида амалга оширди. Кеча тунги соат 23:50да қабул қилинган мазкур чартер рейс Москва шаҳрининг Внуково аэропортидан 234 нафар фуқароларимизни олиб келишда хизмат қилди.

Маълумот ўрнида: «Azur air» авиакомпанияси 2014 йил декабрь ойида ташкил топган бўлиб Россия Федерациясининг энг йирик чартер авиакомпанияларидан бири ҳисобланади.

Махсус комиссия қарорига мувофиқ юртимизга қизил ва сариқ ҳудудлардан кириб келаётган фуқароларимиздан коронавирус инфекцияси тарқалишини олиш мақсадида уй ёки меҳмонхоналарда 14 кун ўзини-ўзи яккаланиши талаб этилди ва  ўз манзилларига кузатилди, деб хабар беради Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати.