Деҳқонобод туман яшаган 14.08.2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27.12.2022 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28.12.2022 йилда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 23.12.2022 йилдаги буйруғи билан  “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган.

Шунга кўра, Сизлардан “Док-1 Макс” дори воситаларини қабул қилмасликни, ушбу дори воситалари сотилаётганлиги ҳамда тавсия қилинаётганлигидан хабар топсангиз дарҳол прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришингизни сўраймиз", — дейилади прокуратура баёнотида.