Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.
Маданий мерос объектларига ҳар қандай зарар етказиш жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз, деб ёзади Бош прокуратура.