Бош прокурорнинг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ўтказилган суд-тиббиёт экспертизаси марҳумларнинг ўлими ис газидан — "ўткир захарланиш"дан келиб чиққани ҳақида хулоса берган. Шунингдек, текшириш давом этаётгани ҳам қўшимча қилинган.

Аввалроқ ​«Ҳудудгазтаъминот» АЖ газ таъминоти бўлими ва ФВБ ходимлари томонидан воқеа жойи ўрганилганда газ босими, дудбуроннинг тортиш кучи меъёрида экани ҳамда ис гази сизиб чиқиши ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилганди.