Ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида жойлашган фуқаро Д.М. га қарашли паррандачилик фабрикасида газ ҳисоблагичдан олдин фильтрдан тўғридан тўғри резина шланк орқали 2 дона газ ёндиргич ўрнатилиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 165,6 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Шу каби ҳолат Косон туманида жойлашган фуқаро У.И. га қарашли бинода таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.