Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М. дан 16 январь куни мурожаат келиб тушган эди.
Бу ҳолат юзасидан М.М га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
29 январь куни М.М. Болалар омбудсманига такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлсада, О.Б (йигит) унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганлигини баён этди.
29 январь куни О.Б. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланиб, бугун, 30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шахрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 206 (1) моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.