Лойиҳага кўра, 10 гектар майдонда 50 минг квадрат метрли замонавий завод мажмуаси ҳамда 2 минг квадрат метрлик қўшимча кварц қумини бойитиш комплекси барпо этилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа натижасида 600 та янги иш ўрни яратилади.
Келгусида мазкур мажмуа ойига 300 минг тонна шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Маҳсулотларни ички бозор билан бир қаторда Марказий Осиё ва Афғонистон давлатларига ҳам экспорт қилиш имконияти мавжуд бўлади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов инвесторларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди, шунингдек, лойиҳа келгусида барқарор ишлашида доимий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.