Хабарингиз бўлса, 2022 йилнинг декабрь ойида барча ҳудудларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилди. Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам вилоятлик ёшлар билан учрашди.

Қарши шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси таҳсил оламан, шу билан биргаликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти “Иттифоқ” сардориман. Мен ҳам вилоятимизда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиши эшитиб, ушбу учрашувда иштирок этишга қарор қилдим. 21 декабрь куни Қарши давлат университетининг Ёшлар марказида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг ёшлар билаб учрашувида иштирок этдим.

Ҳоким ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади.

Кейин ҳоким биз ёшлардан таклиф ва муаммоларимизни сўради. Сўзга чиққанлар тенгдошларим орасида мен ҳам аввалдан ўйлаб юрган ўз таклифимни билдирдим: энг иқтидорли ва намунали қашқадарёлик мактаб ўқувчиларига “Вилоят ҳокими стипендияси”ни жорий этишини сўрадим. Муротжон Бердиалиевич таклифимни қўллаб-қувватлаб, тез орада бу бўйича қарор қабул қилинишини таъкидлаб ўтди.

Айнан мактаб ўқувчилари орасидан энг иқтидорлилари сараланиб рағбатлантириладиган тизим бошқа хориж мамлакатлари тадқиқотларига кўра, ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан рақобати асосида анча яхши натижаларга эришиш мумкин.

Қарорга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчилари ўртасида энг намунали ва иқтидорли ўқувчилар учун “Вилоят ҳокими стипендияси“ жорий этилади.

Ушбу стипендия танлов асосида ташкил қилиниб, таълим, маданият, спорт, фан, инновация, АйТи соҳаларида ютуқларга эришган вилоятдаги 7—11-синф мактаб ўқувчиларига тақдим этилади. Стипендия танловида ўқувчининг йиллик фанларни ўзлаштириши, танлаган йўналиши бўйича эришган ютуқлари, АйТи соҳасидан хабардорлиги, намунали хулқи ҳамда хорижий тилларда эркин суҳбатлашиш қобилиятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Мана шу каби ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, Муҳтарам юртбошимиз томонидан мактаб ўқувчиларининг камида 2 тил ўрганишлари, шунингдек, ўқувчиларнинг компьютер технологиялардан оқилона фойдаланиши тўғрисидаги саъй-ҳаракатларининг натижаси сифатида биламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, тенгдошларимга фақат ва фақат ўқиб изланишларини, юртбошимиз томонидан яратиб берилган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда Ватанимизга содиқ фарзанд бўлиб етишиш йўлида бир зум ҳам тўхтамасликларини сўрайман.

Мирфайзбек Абдуллаев,

Қарши шаҳридаги 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси