2021 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 465 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 120,7 фоизга ошган.

2021 йил январь-июль ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 1 514 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 1 496 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 540 та;

Фарғона вилояти – 163 та;

Самарқанд вилояти – 135 та;

Тошкент вилояти – 99 та.