Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чораги давомида республикамизда 65 721 тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 105,0 фоизга тенг.

2021 йилнинг 1-чорагида етиштирилган сабзавотларнинг 11,9 фоизи фермер хўжаликлари, 67,3 фоизи деҳқон хўжаликлари ва 20,8 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 617 тонна;

Андижон вилояти – 3 809 тонна;

Бухоро вилояти – 4 994 тонна; 

Жиззах вилояти – 984 тонна;

Қашқадарё вилояти – 3 202 тонна;

Навоий вилояти – 2 587 тонна; 

Наманган вилояти – 2 030 тонна; 

Самарқанд вилояти – 2 910 тонна; 

Сурхондарё вилояти – 19 346 тонна; 

Сирдарё вилояти – 1 236 тонна; 

Тошкент вилояти – 13 808 тонна; 

Фарғона вилояти – 7 423 тонна; 

Хоразм вилояти – 2 775 тонна.