Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади

Қибрай тумани «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдонида маиший чиқинди полигони қурилади.

Бу ҳақдаги қарорни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев имзолади.

Мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади.

Буюртмачи:

  • давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшриғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади;
  • лойиҳалаш учун ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун лицензияга эга корхонага буюртма беради;
  • қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига хабарнома юборади;
  • мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинади.

Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланди.

Ушбу мавзудаги материаллар