Қувонарлиси, якшанба кунги баҳслар ҳам терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли кечди. Шу куни ҳамюртларимиздан Зайнаб Дайибекова ярим финалгача етиб борди, бироқ финал остонасида имкониятни бой бериб, якунда бронза медалига сазовор бўлди. Терма жамоамизнинг яна бир вакиласи Шаҳноза Тоғаймуродова эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал йигитларимиздан Шерзод Мамутов олтин, Пазил Генжебаев бронза медалини қўлга киритишган эди.

Шу тариқа, қиличбозлик бўйича терма жамоамиз Болгариядаги халқаро турнирни биттадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2та бронза медали билан якунлашди. Энди спортчиларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ва халқаро мусобақада иштирок этиш учун Грузияга йўл олишади.