Маълум қилинишича, юз минглаб кузатувчиларга эга бўлган айрим блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматлари ва қимор ўйинларини тарғиб қилаётгани аниқланди.

Хусусан, блогер F.Shirinboyeva ҳамда D.Baxtiozin томонидан тақиқланган қимор ўйинларини тарғиб қилувчи видеороликлар жойлаштирилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан тегишли чоралар кўрилиб, блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди. Тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунига асосан, мамлакат ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш қатъиян тақиқланади.