Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, қўлга олинганлардан тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Гумондорлар мазкур заргарлик буюмларини қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтган.

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.