Унга кўра, қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

Суғурта қилдирувчи субсидия олиш мақсадида “Агроплатформа” АТда рўйхатдан ўтади ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

▪️суғурта шартномаси;
▪️суғурта полиси;
▪️суғурта шартномасида қайд этилган суғурта мукофотининг тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.

Суғурта қилиш назарда тутилган суғурта қилдирувчининг қишлоқ хўжалиги экинлари “CropAgro” АТга электрон жойлаштирилган бўлиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3 иш куни ичида субсидия ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.

Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • суғурта қилдирувчининг ўз аризасига асосан;
  • белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
  • суғурта қилдирувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
  • қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.

Суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.