Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутасаддилари маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-май ойида тармоқ инспекторлари томонидан жами 12 801 та назорат тадбири, шундан 440 та текшириш, 12361 та мониторинг тартибидаги ўрганишлар ўтказилган.

«Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 6375 та, шундан 5225 таси — қишлоқ хўжалиги, мелиорасия ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш йўналишида, 14 таси — қишлоқ хўжалиги, мелиорасия ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш ва етказиб берилишини назорат қилиш йўналишида, 796 таси — қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, уларга кўрсатилган таъмирлаш ва сервис хизматлари сифатини назорат қилиш ва 340 таси — бошқа назорат йўналишларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 660 та ёзма кўрсатма, 167 та тақдимнома киритилган бўлса, 5515 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилган, 157 та ҳолатда хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган» - дейилади хабарда.