Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, улар бодринг, помидор, атиргул, узум ҳамда гилосга таъсир қилган касалликни аниқлашда 98% аниқликка эришишга муваффақ бўлишди. Хизмат Android смартфон иловасига мос келади.

Хонаки ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари касалликларини аниқлаш учун ҳамма жойда тасвирларни саралашда фойдаланиладиган юқори аниқликка эга нейрон тармоғидан фойдаланилган.

Фойдаланувчи сўровини қайта ишлашда алгоритм биринчи навбатда касаллик ва зараркунандалар учун умумий моделдан фойдаланади, кейин нейрон тармоқ ўсимлик турини аниқлайди. Муайян шароитларда фойдаланувчи шахсий прогнозни ҳам олади.

Ҳозир сайтда 19 турдаги қишлоқ хўжалиги ва манзарали экинлар учун моделлар мавжуд. Барча ўсимлик турлари учун умумий модел 55 хил касаллик ва зараркунандаларни “танийди”. Маълумотлар базасида 4 мингдан ортиқ тасвир мавжуд.

Агрохолдингдан тортиб энди иш бошлаган боғбонгача барча мазкур интерфейс платформасидан фойдаланиши мумкин. Дастурдаги ўсимликларни даволаш бўйича профессионал агрономлар тавсиялари уларга асқатади, деб хабар беради iz.ru.