Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш  масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 5 млрд 788,9 млн сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин  уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.