Фаластин Қизил ярим ой жамияти Х ижтимоий тармоғи орқали хабар беришича, Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнис шаҳрида жойлашган қароргоҳининг юқори қаватлари артиллериядан ўққа тутилган ва ичкарида ўтирган бир неча киши яраланган, деб хабар беради ria.ru.
“Хон-Юнисдаги Фаластин Қизил ярим ой жамияти штаб-квартирасининг юқори қаватлари артиллериядан ўққа тутилди, бу бинодан минглаб кўчирилган одамлар бошпана сифатида фойдаланилаётгани сабабли бир неча киши жароҳат олди”, — дейилади ташкилот баёнотида.