Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда мазкур фармондан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар, унинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтирилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлигида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали иш юритилиши, ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш бўйича Агентлик филиали билан ҳамкорлик ўрнатилгани, барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли бандлари ўз вақтида бажарилаётгани таъкидланди.

Йиғилишда маълумот берилишича, мазкур фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тузилган жадвалга асосан, мониторинг олиб бориш мақсадида жорий йилнинг март ойидан бошлаб, Агентликнинг ҳудудий филиаларида ижро интизомини такомиллаштириш юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда.

2020 йил Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, шунингдек, 2016-2021 йиллардаги тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда барча даражадаги ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш белгиланганлиги ҳақида сўз юритилди.