Д.Усақов 1972 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида туғилган. 1996 йил Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини (кундузги), 2003 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)да таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1996 йил Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси Нукус филиалининг иқтисодий масалалар бўйича катта референти лавозимида ишлашдан бошлаган. Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг котибият ва қўмиталарида, сув хўжалиги соҳасининг тизим ташкилотларида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Д.Усаков шу кунга қадар Нукус тумани ирригация бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.