Маълумот учун: 1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук, 2-ўрин телевизор, 3-ўрин велосипед ва 1-2-3-даражали медаль, диплом ва кубок, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчи-тренерлари спорт экипировкалари билан тақдирландилар.
Ушбу нуфузли спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган Қораўзак тумани умумжамоасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий совғаси “Damas” русумли автомашинаси топширилди.