Қайд этилишича, Департаментнинг Кегейли, Мўйноқ ва Бўзатов туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Р.Д., М.А. ва И.Ж. ўзларининг хонадонларида умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, жами 588,2 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ш.Т.» фермер хўжалиги раҳбари Д.Н. тижорат мақсадида томчилатиб суғориш ускуналарини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 176,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шунингдек, Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.О. «Намуна» МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 168,4 сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар С.Б. ва Х.Ж. умумий овқатланиш шохобчаси ҳамда кўчма дўконларида тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоқларига уланиб, жами 102,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.