“Ичак хасталиклари билан боғлиқ ҳолатларда қовун истеъмол қилмаган маъқул, чунки мазкур полиз маҳсулоти мавжуд муаммони янада кучайтириши мумкин”, дейди у.
Мутахассиснинг айтишича, қовун кўп калорияли бўлмаса ҳам, ҳазми қийин маҳсулот ҳисобланади.
Шунингдек, Ольга Кораблева қовун билан тарвузни солиштириб, уларнинг қайси бири кўпроқ калорияга эга эканини ҳақида ҳам маълумот берди. Экспертнинг фикрича, қовуннинг 100 граммида 35 килокалория мавжуд бўлса, ўшанча тарвузда 25 килокалория мавжуд.
Диетологнинг айтишича, қовунда кўпроқ озуқа толалари — клетчатка мавжудлиги боис, тарвузга қараганда тўйимлироқ саналади. Шу билан бирга, қовун организмни тозалаб, холестеринни меъёрлаштиради. Шунингдек, қовунда тарвузга қараганда С витамини кўпроқ.