Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф кун тартибидан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўрин олган.

Қозоғистон парламенти юқори палатаси раҳбари, шунингдек, «Мустақиллик ва эзгулик» монументига гул қўяди, Темурийлар тарихи давлат музейи, «Ҳазрати Имом», Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, «Қалдирғочбий» мақбараси, «Технопарк»ка ташриф буюради, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.