“Қонун лойиҳаси ёшларга оид давлат сиёсати соҳасини такомиллаштириш, жамоатчилик муносабатларини ҳар томонлама тартибга солишнинг самарали ҳуқуқий асосларини шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар камолоти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган. Қонун лойиҳаси билан ишлаш жараёнида депутатлар «ёшлар» тушунчасининг ёш чегарасини 29 ёшдан 35 ёшгача оширишга қаратилган ўзгартириш киритди. Бу ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларига уй-жойларни ёшларга имтиёзли шартларда ижарага бериш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича янги ваколатлар беришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди”, деган депутат Жамила Нурманбетова.

Шунингдек, Қозоғистон Парламентида аёлларнинг 61 ёшда пенсияга чиқишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам маъқулланди.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг сентябрь ойидаги Мурожаатида аёлларнинг пенсия ёшини 2028 йилгача 61 ёш даражасида сақлаб қолиш бўйича топшириқ берган эди.