Бу ҳақда ҳарбийлаштирилган фавқулодда қутқарув профессионал хизматлари республика марказий штаби хабар берди.

Штабнинг пайшанба куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарида айтилишича, уларни ерга кўтариб олиб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

Департаментнинг аниқлик киритишича, автобус топилмаган ва қидирув ишлари давом этмоқда.

Пайшанбага ўтар кечаси Павлодар вилоятининг Баянавул туманида, “Майкаинзолото” АЖ ҳудудида, Майкаинский конидаги шахта яқинида чуқурликка тўрт нафар йўловчиси бўлган автобус тушиб кетган. Унда Ҳарбийлаштирилган фавқулодда қутқарув профессионал хизматлари республика марказий штаби Павлодар бўлимининг уч нафар қутқарувчиси ва бир ҳайдовчи бўлган, деб хабар беради interfax.ru.