Улар “Туркий адабиёт хазинасидан” 100 жилдлик асарлар мажмуасини нашрга тайёрлаш ишлари доирасида замонавий қозоқ шеърияти ва насри антологияси учун материаллар тўплаш, тўпламга асарлари киритилувчи ёзувчи ва шоирлар рўйхатини шакллантириш ва уни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси билан келишиш, шунингдек, 100 жилдлик асарлар мажмуасига киритилаётган қозоқ ёзувчи ва шоирларининг таржима қилинмаган янги асарларини олиб келишни режалаштирган.
Турсунали Аҳмедов ва Алимурод Тожиевни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Эшдавлат қабул қилди. Қозоғистонда чоп этилувчи адабий нашрлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Айни дамда бизнинг вакилларимиз мажмуа учун материаллар тўплаш ишларини бошлаб юборишган.