2019-2021 йилларда 10 та йўналиш бўйича 50 га яқин инновацион лойиҳа Уюшма қошидаги Илмий-техникавий кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра умумий молиявий ҳажми 14,1 млрд сўмлик 10 та инновацион лойиҳа илмий-техникавий кенгашда ижобий баҳоланиб, молиялаштиришга тавсия этилди.
Бугунги кунда, илмий-тадқиқот институтлари томонидан қурилиш материалларининг янги турларини яратиш бўйича долзарб йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ёғоч қурилиш конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш;
Ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчали самарали коррозияга чидамли бетон таркибини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш;
Маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида рақобатбардош ўрама материаллар олиш технологияси;
Ўсимлик полимерлари ва унинг асосида композицион материаллар олиш технологияси;
Минераллашган қувур, фитинг, панел ва пол қопламалари ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиясини яратиш;
Азот ва фосфор сақловчи фталоцианин пигментларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш каби илмий-тадқиқот ишлари бўйича тақдимотлар ташкил этилиб, Уюшманинг кўп йиллик тажрибага ва салоҳиятга эга бўлган мутахассислари томонидан тегишли хулосалар тақдим этилди.