Red Wings Екатеринбург ва Челябинскдан Ўзбекистоннинг асосий шаҳарларига Россиянинг SSJ 100 русумли самолётларида парвозларни бошлашни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқяпти, деб хабар беради Минпромторг раҳбари Денис Мантуров.

Вазирлик матбуот хизмати унинг қуйидаги сўзларини тарқатган: «Red Wings Екатеринбург ва Челябинскдан Ўзбекистоннинг асосий шаҳарларига, жумладан пойтахтига ҳам парвозларни бошлашни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқяпти. Авиакомпания раҳбарияти «Иннопром» кўргазмасида Ўзбекистон авиация соҳаси раҳбарияти билан бу ҳақда тегишли музокаралар олиб борган», — деб таъкидлаган вазир. —«Биз республиканинг икки томонлама авиақатновини ривожлантиришдан манфаатини кўряпмиз. Мазкур рейсларда авиакомпанияга тегишли SSJ 100 самолётлари самарали иштирок этиши мумкин», — деб қўшимча қилган у.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай рейсларнинг очилиш муддати авиақатновларнинг тикланишига ва Россия Федерацияси Транспорт вазирлигининг аниқ маршрутларга рухсат беришига боғлиқ.

Ҳозир Red Wings флотида 4та SSJ 100 самолёти мавжуд бўлиб, яна учта лайнернинг техник қабули ниҳоясига етиш арафасида. Улар апрель ойининг охирида учишни бошлайди, деди Мантуров.

«ИНОПРОМ». Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» Халқаро кўргазмаси Тошкентда ўтган ҳафтада бўлиб ўтди, деб хабар беради ТАСС.