Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимлари ССВ, ЖССТ ва Украина давлати вакиллари билан бирга реимбурсация дастурини татбиқ этиш бўйича халқаро тажрибага бағишланган семинарда иштирок этди.
Унда реимбурсация дастурини бошқа давлатларда татбиқ этилиши тажрибаси, амбулатория шароитида даволанишда қўлланиладиган дори воситалари таъминотининг аҳолига қулайлиги масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳа доирасида сурункали касалликларга чалинган беморларни амбулатория шароитида дори-дармонлар билан таъминлаш – аҳолини тиббий хизматлар билан қамрашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу борада эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонга аҳолини амбулатор шароитда дори воситалари билан таъминлаш, дори воситалари нархларини қоплаш - реимбурсация дастурини татбиқ қилишда техник кўмак бермоқда. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019-2020 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чоралари кўрилди. Улар қаторида – давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакети ишлаб чиқилганлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармасини ташкил этилиши ва тиббий хизматлар стратегик харидлари тизимини жорий этилиши ҳам бор, деб хабар беради ДТСЖ матбуот хизмати.
2021 йил 1 июлдан Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси буларни барчасини ўз ичида жамлаган ҳолда амалга оширилмоқда.