Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова талабалар тураржойлари ва ижара хонадонларда истиқомат қилаётган талабалар ҳолидан хабар олди.
Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли қиш мавсумида талабаларнинг яшаш шароитини ўрганиш зарурати юзага келди. Ректор талабалар билан уларнинг яшаш шароити, мавжуд муаммолари ҳақида суҳбатлашди.
Талабалар тураржойларида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли машғулотлар банд эди. Институт ректори жараёнда талабалар билан иштирок этди. Ёшлар билан келажакдаги мақсад ва режалари хусусида суҳбатлашди. Шундан сўнг ижара хонадонларда истиқомат қилаётган талабалар шароити билан танишди, улар билан суҳбатлашди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.