Ушбу анъналарга содиқ ҳолда бугун, Қурбон ҳайити арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, ”Чиғатой” МФЙ ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Фаробий кўчасидаги Чиғатой қабристонида кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Марказ ходимлари томонидан йўлаклар атрофи, бўш жойларга мавсумий манзарали гул кўчатлари ўтқазилди. Ҳудудда тозалаш, саранжом-саришталаш юмушлари бажарилди. Марҳумлар хотирасига ўрнатилган қабр тошлари артилиб, чанг-ғуборлардан тозаланди.
Амалга оширилган ҳашар тадбирлари марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш, уларни эслаш билан бир вақтда ҳаётнинг узвийлиги, абадийлиги ҳақидаги қарашларга ҳамоҳанг бўлди. Тириклар марҳумлар руҳи қаршисида бурчлидирлар.
Шу каби хайрли тадбирлар келгусида ҳам Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан доимий тарзда амалга оширилади, деб ёзмоқда марказ матбуот хизмати.