Семинарда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этиб, “Ҳоким ёрдамчисиг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва карьера модели” мавзусида тақдимот қилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Реал Текс Ташкент” масъулияти чекланган жамиятида Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан учрашувда  маҳаллаларда туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Тақдимотда ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва йўналишлари, улар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш механизмлари ҳамда лавозим эгаларининг карьера модели ҳақида батафсил маълумот берилди, деб хабар бермоқда  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.