Ўтган ойда марказ томонидан "Ўзбекистон Республикаси қадимги қўлёзма асарлар давлат реестри"нинг 2-жилди нашрга тайёрланди.
Шунингдек, Алишер Навоийнинг "Хазоинул маоний" - "Маънолар хазинаси" асари, "Тафсир тиббиён", "Муқаддиматул жазаирия", "Солатил Масъуди", "Қомус" каби кўплаб ноёб асарларга реставраторларимиз томонидан иккинчи ҳаёт бағишланди, дея хабар беради Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати .
Ислом цивилизацияси марказида яқин фурсатларда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун реставрация, каллиграфия, миниатюра, саҳҳофлик, арабий ёзувлар йўналишларида мутахассислар таёрловчи икки йиллик мактаб очилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.