Шу кунларда Самарқанд вилоятида ер ости ва ер усти табиий бойликлари, қора қум, тупроқ ва қум-шағал аралашмасини ноқонуний талон-тарож этилишини олдини олиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Зарбдор ойлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 29 апрель куни ҳам вилоятнинг Каттақўрғон, Иштихон ва Оқдарё туман назорат инспекцияларининг давлат инспекторлари томонидан ҳудудида ўтказилган навбатдаги кузатув рейд тадбири давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланди. Хусусан, Қорадарё дарёсининг Оқдарё тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи қисмида туман фуқароси О.З, Иштихон тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи қисмида туман фуқароси Х.Л ва  Каттақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан туман фуқароси Қ.Флар ўзларига тегишли бўлган юк ортувчи техника воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб юк ташувчи автомашиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан қонунбузарларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари миқдоридан, яъни 2 миллион 450 минг сўмдан жарима қўлланилди.

      Самарқанд вилоят экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

бошқармаси ахборот хизмати