Қайд этилишича, бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Бола 2023 йилда онаси билан Россия Федерациясига меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган.

Маълум бўлишича ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум.

Ҳозирда "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда.