Бу ҳақда Россия Федерациясининг ҳукумати девонида — 22 июнь куни ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказиладиган қўшма комиссия йиғилиши олдидан маълум қилинди.
Россия Федерацияси ҳукумати хабар берганидек, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги, Роспотребнадзор ҳамда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, диагоностикаси, даволаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
2021 йил 1 апрель куни Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўртасида мамлакатга “Спутник V” вакцинасининг 500 мингта икки компонентли эмлаш дозаларини етказиш бўйича шартнома имзоланган.
2021 йил 23 ҳамда 27 апрель кунлари Тошкентга вакцинанинг биринчи 100 мингли партияси (ҳар бир компонентдан 50 мингтадан доза) юборилган эди.
2021 йил 1 июнь куни биринчи компонентнинг 70 минг дозаси, 10 июнь куни эса иккинчи компонентнинг 70 минг дозаси етказилган.