Унинг сўзларига қараганда, бизнес-джетнинг икки хили тайёрланади: улар саккиз йўловчига (VIP шаклида) ва 30 йўловчига мўлжалланган хилларидан иборат бўлади. Самолётнинг қурилмаси ва дизайни омма учун йил охири ёки кейинги йил бошида тақдим этилади.
Вазирнинг таъкидлашича, молиялаштириш миқдори масаласи бўйича томонлар ҳали бир фикрда тўхтамаган. «Амирлик томонидан бу Mubadala, биз томондан эса ОАК (Бирлашган авиақурувчи корпорацияси), балки унинг бирон тармоғи бўлиши мумкин», — деб изоҳ берган Мантуров.
У яна шуни қўшимча қилдики, самолётнинг тезлиги соатига ярим мингдан 1,8 — 2,2 минг километргача бўлиши мумкин. Аппарат экспортга мўлжалланган бўлади. Салоҳиятли бозорлар орасидан Жанубий - Шарқий ва Яқин Шарқ мамлакатлари назарда тутиляпти, деб хабар беради Lenta.ru