Қайд этилишича, шу йилнинг июнь ойида Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбург шаҳарларида оғир молиявий ва ҳуқуқий ҳолатга тушиб қолган фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, тегишли қонун ҳужжатлари асосида ватанга қайтарилди.
Ушбу шахсларга HY-634, HY-9670, HY-9658 ва HY-9662 рейслари орқали авиачипталар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига асосан олиб берилди.