Қайд этилишича, ёнғиндан олдин маҳаллий аҳоли портлашлар, шунингдек, дронларнинг парвозига ўхшаш товушларни эшитган.

Шунингдек, минтақавий тезкор штабнинг хабарига кўра, ёнғин Москва вақти билан тунги иккиларда бошланган ва соат учларда завод ишчилари томонидан зудлик билан ўчирилган.

Яқинда Россия Федерациясида нефтни қайта ишлаш заводларида бирин-кетин ёнғин содир бўлганди. Охирги ҳолатлардан бири 3 февраль куни Волгоградда юз берган. Бунгача Туапседаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли ёнғин келиб чиққанди, деб хабар беради korrespondent.net.