Орлов вилояти губернатори Андрей Кличков ўзининг Telegram-саҳифасида шаҳарда учувчисиз учиш аппарати “ҳалокатга учрагани”ни айтди. “Ёқилғи-энергетика комплекси объектига ҳужум уюштирилди. У ерда ёнғинни бартараф этиш бўйича махсус хизматлар ишламоқда”, деб ёзади у.
Губернаторнинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни вақтда Россиянинг Telegram каналлари Орёлда ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари давом этаётгани ва кучли портлашлар эшитилаётгани ҳақида ёзмоқда.
Бу кеча Курск вилоятида ҳам баланд овоз эшитилди. Губернатор Роман Старовойт Курск осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишлаётгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ у Фатеж тумани узра Украина дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Айни вақтда Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Белгород вилоятига дрон тўртта портловчи мосламани ташлаганини маълум қилди. Портлашлар оқибатида электр узатиш тармоқлари зарарланган, етти аҳоли пункти электрсиз қолган. Ҳеч ким жабраланмади, деб хабар беради report.az.