Жумладан, Янги 4-айланма сув қабул қилиш коллектори (КВК-4) қурилди. 3 дона ЛAРОХ ПФ60 пресс фильтри, 20 та майдалагич, 30 та ғалвир, 2 та МШС ва МШР тегирмони ва 11 та янги насос-гидроциклон ускунаси ўрнатилиб, ишга туширилди.

Янги 3-сув тортиш комплекси фойдаланишга топширилди. 4 та ишчилар ошхонаси капитал таъмирланди. 2022 йилда ҳам қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, 24 та янги насос-гидроциклон ускунаси, 22 та янги концентратор, 114 та янги флотация ускунаси ва 4 та янги қуюлтиргич ўрнатилиши кўзда тутилмоқда.

Ўтган йили амалга оширилган ишлари натижасида фабрикада рудадан мис ажратиб олиш даражаси 84,62 фоизга етказилди, дейилади “Олмалиқ КМК” AЖ ахборот хизмати хабарида.